Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик 1-форуми доирасида ўтказилганнавбатдаги сессия ана шундай номланди.
Маълумки, Ўзбекистон тўқимачилик саноатида ўзига салоҳиятга эга мамлакатлардан бири саналади. Мамлакатимизда етиштирилаётган пахта хомашёси жаҳон бозорида ўзининг сифати ва харидоргирлиги билан ажралиб туради. Шу сабабли Россиядаги бир қатор текстиль корхоналари Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишни маъқул қўришади.
Сессияда иштирок этган йирик ташкилот ва компанияларнинг мутасаддилари тўқимачиликни ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, янги инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, экспорт-импорт муносабатларини тартибга солиш бўйича фикр алмашдилар.
– Бугун Ўзбекистон тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш бўйича етарлича имкониятларга эгамиз, - деди “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров. – Айни пайтда ҳукуматимиз томонидан текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Шу маънода россиялик ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш икки тараф учун ҳам манфаатлидир.
– Бизнинг компаниямиз турли хилдаги текстиль маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга етказиб беради, - дейди Россиянинг Иваново вилоятидаги “ТДЛ текстиль” МЧЖ директорлар кенгаши раиси Михаил Шмелев. – Вилоятимизда тўқимачилик саноати жуда яхши ривожланган. Айни пайтда ушбу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорлар уюшмасини ҳам бошқараман. Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш мақсадида каттамиқдорда инвестиция киритишни режалаштирганмиз. Ўйлайманки, мамлакатингизда инвесторлар учун яратилган қулай муҳит ҳамкорлигимизни ривожлантиришга йўл очади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

2020 йилда пахта хомашёси экспорти тўхтатилади

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Россия компанияси Ўзбекистонда минг гектарлик иссиқхона қуради

АҚШ ва Ўзбекистон корхоналари орасида имзоланган шартномалар рўйхати маълум бўлди

Америкада «Ўзбекистон» ва «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, маҳсулотларимиз «Amazon» интернет-дўконида сотилади

Пахта ярмаркасида 45 дан зиёд давлат қатнашади