23:42 / 18.10.2018
3 692

Жамшид Хўжаев: Ўзбекистон Россия билан ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти

Жамшид Хўжаев: Ўзбекистон Россия билан ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти
Фото: «Подробно»
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бугун, 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Россия билан ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

«Миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш масаласи Россия ҳукумати томонидан кўтарилмоқда. Ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада қилиш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз. Баъзи механизмларга урғу берилди, уларни ишлаб чиқишимиз билан бизнесменларга таклиф қила оламиз деб ўйлайман. Буларнинг барчаси кун тартибида. Бунинг устида ишлаймиз», — дея таъкидлади Хўжаев Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг I Форумида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жамшид Хўжаев: Ўзбекистон Россия билан ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишда ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпти