02:06 / 23.10.2018
3 005

Ўзбекистон – Америка: бизнес янада ривожланади

Ўзбекистон – Америка: бизнес янада ривожланади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида ҳамкорлик бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитасининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама этилди.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Америка Қўшма Штатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият бермоқда. “Ҳаракатлар стратегияси” доирасида кенг кўламли ислоҳотларнинг бошлангани Ўзбекистон ва Америка ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга кучли туртки берди.

Учрашувда мамлакатда очиқ-ошкоралик, ҳисобдорлик бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилаётгани қайд этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё, молия, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологиялар соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш учун сармоя жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди. Шу муносабат билан мамлакатда инвестиция муҳитини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури доирасида эришилган натижалар ҳақида фикр юритилди.

Мажлисда ҳуқуқий муҳитни мустаҳкамлашнинг турли жиҳатлари, ҳуқуқ, инвестиция ва савдо соҳаларида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг стратегияси ва бўлажак тадбирлари, шунингдек бундан кейинги ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси қўшма қўмитасининг тўртинчи мажлиси муддатлари кўриб чиқилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон – Америка: бизнес янада ривожланади