
Қозоғистонлик ишбилармонлар Ўзбекистон билан экспорт амалиётлари бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи савдо палатаси хабар берди.
Ўзаро ҳамкорликда 1,5 млн. доллардан зиёд битимлар имзоланди. Шунингдек, балиқчилик хўжаликлари учун 20 минг тонна озуқа етказиб бериш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Қайд этилишича, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда яқинда Тошкентда бўлиб ўтган VII Марказий Осиё савдо форуми доирасида ўз кўргазмасини ташкил қилган. Унда ушбу мамлакатнинг машинасозлик, кабел-сим маҳсулотлари, металлургия, агросаноат сектори, халқ хўжалиги товарлари, енгил саноат, озиқ-овқат, қурилиш, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритадиган 29 та компания иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар