
2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида майдони 314 гектар бўлган теплицалар ишга тушади. Ушбу лойиҳани ишга тушириш учун “Эко-культура” компанияси сармояси 472 млн долларни ташкил қилади деб ёзади Спутник АгроИнвестор портали хабарига асосан.
Шунингдек компания 1000 гектар майдонда мевалар етиштиришни режалаштирган: гилос, абрикос, олча, шафтоли ва бошқалар. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 92 млн. доллар.
Россия компанияси шунингдек мева-сабзавотларга қуритиш ва музлатиш каби ишлов беришни йўлга қўяди ҳамда сақлаш хоналари қуради.
“Эко-культура” тайёр маҳсулотининг 40 %ини Россияга, 60 %ини – Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Европага экспорт қилишни режалаштирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар