07:34 / 31.10.2018
6 957

Ўзбекистонда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди

Ўзбекистонда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди. Бундан ташқари улгуржи савдо билан шуғулланадиган корхоналар махсус солиққа тортилмайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг савдони эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш бўйича фармонида келтирилган.

Ҳозир улгуржи савдо билан шуғулланиш учун корхона ҳокимият ва солиқ органлари тасдиқлайдиган лицензия олиши зарур. Улгуржи савдодан тушумлар эса корхона ҳисобига тушишдан олдин 5 фоизлик солиқ ушлаб қолинади.

Масалан, корхона 100 млн сўмга товар сотса, асосий ҳисоб рақамига 95 млн сўм келиб тушади.

Янги фармон билан акциз солиғи солинадиган товарларнинг айрим турларини (автомобил, ўсимлик мойи ва бошқалар) сотишдан тушадиган тушумларнинг ҳисобини юритишнинг махсус тартиби ҳам бекор қилинади. Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб кўчма савдони амалга ошириш учун рухсатнома олиш ҳам шарт бўлмайди.

Давлат корхоналари учун маҳсулот сотиб олаётганида ҳақининг 15 фоизини олдиндан тўлаш талаби ҳам бекор қилинади.

Олдинроқ шу ҳақидаги фармон муҳокамага қўйилгани ва тез орада қабул қилиниши ҳақида айтилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия талаб қилинмайди