АҚШ доллари расмий курсининг ошиши давом этмоқда. Душанба куни Марказий банк расмий курси 13 сўмга ошиб, 1 АҚШ доллари 8250 сўмни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда валюта биржасида охирги ҳафтада бўлиб ўтган савдо якунлари далолат беради.
Валюта биржасида доллар курси бир ҳафтада 22 сўмга ошган. Ҳафта давомида биржада доллар савдоси ҳажми 373 млн АҚШ долларни ташкил этган. Октябрь ойида умумий савдо ҳажми эса қарийб 2 млрд АҚШ долларига етган.
Расмий доллар курси қарийб 3 ой давомида мунтазам ошиб келмоқда. Август ойи бошида жорий йилнинг энг паст доллар курси қайд этилган эди – 7783 сўм. Ҳозирга келиб доллар 467 сўмга, яъни 6 фоизга қимматлади. Лекин йил бошидан ҳисобланса, доллар курси 10 ойда 1,5 фоиз ошгани маълум бўлади. Бунга сабаб, августга қадар долларнинг қарийб олти ой давомида арзонлашиб борганидир.
Олдинроқ Turon24 долларнинг Ўзбекистонда ошиш сабабларини таҳлил қилган эди. Марказий банкнинг ўтказган сўровномаларига кўра, йил охирига келиб АҚШ доллари курси 8300 сўмга етиши мумкин.
Тижорат банкларидаги доллар айирбошлаш курслари охирги икки ҳафта давомида ўзгармаяпти. Деярли барча банклар АҚШ долларини 8220 сўмдан сотиб олмоқда. Конверсион картага сотиш курси эса кўпчилик банкларда 8300 сўмни ташкил этади. Тахминларга кўра, кейинги ҳафтада тижорат банклари ҳам расмий курс орқасидан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди
Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди