14:58 / 15.11.2018
4 502

Ўзбекистон импорт учун 15 млрд доллар сарфлади

Ўзбекистон импорт учун 15 млрд доллар сарфлади
2018 йил январь-октябрь ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 25 768,3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,9%га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Экспорт ҳажми 10 258,0 млн. АҚШ долларга (4,1%га камайган) ва импорт ҳажми 15 510,3 млн. АҚШ долларига (ўсиш суръати 34,4%) етди. Ташқи савдо сальдоси минус 5 252,3 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.

Хитой асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда, у билан айланма 5 млрд. долларни ташкил этди, бундан 2,2 млрд. АҚШ доллари экспортга, 2,8 млрд. АҚШ доллари импортга тўғри келди.

Кейинги ўринларда Россия ($4,5 млрд.: экспорт ҳажми 1,6 млрд. доллар ва импорт 2,9 млрд. доллар) ҳамда Қозоғистон (2,3 млрд: 1,1 млрд. доллар экспорт ва 1,2 млрд. доллар импорт).

Пулнинг катта қисми энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари (2 миллиард доллар), хизматлар (2,5 миллиард доллар) ва қимматбаҳо металлар (1,5 миллиард доллар) экспортидан келиб тушган. Импортга келсак, бунда машиналар ва асбоб-ускуналар (6,3 млрд. доллар), кимё маҳсулотлари (2 млрд. АҚШ доллари), шунингдек хизматларга (1,8 млрд. доллар) энг кўп пул сарфланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон импорт учун 15 млрд доллар сарфлади