
Марказий банк олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларни муомалага чиқарган эди. 28 ноябрдан бошлаб сотувга қўйилган 6900 дона кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларнинг қарийб 3 мингтаси сотилди. Бу ҳақда Марказий банкка таяниб Дарё хабар берди.
4 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистон банкларидаги тангалар қолдиғи:
Тошкентдаги банкларда (Ипотека, Траст банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асака банк, Asia Alliance bank, Ипак йўли банк, Orient Finance bank, Инфин банк, Ўзмиллийбанк) — 577
Бухородаги банкларда (Ҳамкор банк, Asia Alliance bank) — 403
Самарқанддаги банкларда (Ўзсаноатқурилишбанк, Orient Finance банк) — 381
Хоразмдаги банкларда (Ўзмиллийбанк Урганч, Хива) — 499
Намангандаги банкда (Ҳамкор банк) — 329
Фарғонадаги банкда (Траст банк) — 219
Сирдарёдаги банкда (Ўзсаноатқурилишбанк) — 232
Сурхондарёдаги банкда (Капитал банк) — 205
Қашқадарёдаги банкда (Ипотека банк) — 185
Навоийдаги банкда (Ипак йўли банк) — 172
Жиззахдаги банкда (Алоқа банк) — 250
Андижондаги банкда (Ҳамкор банк) — 205
Қорақалпоғистондаги банкда (Қишлоқ қурилиш банк) — 265
Сотувга 1994−2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган бўлиб, уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар