“Корзинка” супермарткетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Ўзбекистонда тадбиркор бўлиш учун қандай хусусиятларга эга бўлиш кераклиги ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Бизда тадбиркор бўлиш жуда осон. Бунинг учун атиги қуйидаги сифатларни ўзида мужассам қилиш кифоя, холос, - деб ёзади Ҳошимов ўзининг телеграм каналида.
1) Мақсад сари интилувчан
2) Ўта қизиқувчан
3) Ўзига ишонган
4) Шароитларга тез мослашувчан
5) Устомон
6) Позитив
7) Амбицияли
8) Аниқ фикр, илм ва тасаввурга эга
9) Ишончли
10) Сабрли
11) Фақат ўз кучига суянадиган
12) Дадил
13) Дунё бир камлигини англаган
14) Кечиримли
15) Яратувчан
16) Сонияларда қарор қабул қила оладиган
Ва ниҳоят, - дея ҳазиломуз қўшиб қуйган :
17) Янги йилдан бошлаб, яъни икки ҳафтадан сўнг қай тарзда ва қандай солиқлар тўлаши кераклигини билмасада, келажак режаларини туза оладиган.
Кўрдингизми, тадбиркор бўлиш жуда осон, демадимми? ...
Албатта, ушбу рўйхатнинг сўнгги пункти бугунги кунда Ўзбекистондаги кўплаб тадбиркорларни қизиқтирмоқда. Бир неча ой олдин Ўзбекистонда солиқ кодексининг бутунлай янги концепцияси ишлаб чиқарилган эди, лекин у ҳанузгача қабул қилинмаган. Сабаб - Ҳукумат ва Парламент янги солиқ кодекси борасида ҳалигача ягона хулосага келишгани йўқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади