
2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга 372 млн. долларга 522 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган. Умумий ҳисобда 11 ойда 815 млн. долларлик мева ва сабзавот сотилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида келтирилган.
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларининг иккинчи энг йирик истеъмолчиси Россия бўлиб, ушбу давлатга 11 ойда 155,2 млн. долларлик маҳсулот сотилган. Қирғизистонга 74,9 млн. долларлик мева ва сабзавотлар сотилган, бу учинчи кўрсаткичдир.
Ўзбекистонда январь-ноябрь ойларида экспорт ҳажми 11,3 млрд. долларга тенг бўлди. Мева ва сабзавотлар экспортнинг 7,2 фоизини ташкил этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар