01:27 / 29.12.2018
7 504

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари тасдиқланди

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унда 2019 йилда тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловларнинг миқдори белгилаб берилди.
Хусусан, 2019 йил учун якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари 9-иловага асосан тасдиқланди.
9-илова

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари

– уй хўжалигида, жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган тирик ҳолдаги ҳайвонлар (мол, парранда, мўйнали ва бошқа ҳайвонлар, балиқ ва бошқалар) ва уларни сўйиш орқали олинган маҳсулотлар, хом ёки қайта ишланган шаклда, саноатда қайта ишлов беришдан ташқари, чорвачилик, аричилик ва ўсимликшунослик маҳсулотлари, декоратив боғдорчилик маҳсулотларидан ташқари

Солиқдан озод қилиш солиқ тўловчи томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан бериладиган белгиланган тартибдаги ҳужжатни тақдим қилгандан сўнг амалга оширилади.

Изоҳ:
1. Жисмоний шахс:

А) бир неча фаолият тури билан шуғулланса, уларнинг ҳар бири учун алоҳида тарзда солиқ тўлайди
Б) ижарага олинган бинода фаолият кўрсатаётган ёки ижарага олинган ускунадан фойдаланаётган тадбиркорлар ижарага берувчи ҳақидаги маълумотномани яшаш жойидаги солиқ идорасига тақдим қилиши шарт
В) тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтган жойдан бошқа ерда амалга оширса, солиқни энг юқори ставка бўйича давлат рўйхатидан ўтган жойда тўлайди
С) I ва II гуруҳ ногиронлари фаолият тури ва жойидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқни энг кам иш ҳақининг 50% миқдорида тўлайдилар

2. Жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага беришдан олган даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортилади (12%)

3. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи жисмоний шахслар қатъий белгиланган солиқни ҳар бир автомат (бирлик) учун алоҳида тўлайдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиқ ставкалари тасдиқланди