13:27 / 02.01.2019
5 046

2018 йилда гўшт нархи қайси вилоятда энг кўп қимматлашгани ошкор қилинди

2018 йилда гўшт нархи қайси вилоятда энг кўп қимматлашгани ошкор қилинди
2018 йилнинг декабрь ойи давомида гўшт ва парранда гўшти маҳсулотлари нархи ўртача 1,3%, йил мобайнида эса 21,2 %га қимматлашган.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, балиқ ва балиқ консервалари нархлари декабрь ойида 1,6%, йил давомида эса 30,4%га кўтарилган.

Ой давомида қўй ва суяксиз мол гўшти нархларининг юқори даражада қимматлашганлиги 2018 йилнинг июнь ойида қайд этилган бўлиб, ўсиш суръати мос равишда 6,4% ҳамда 6,0%ни ташкил этган. Умумий ҳисобда йил давомидаги нархлар ўзгариши қуйидаги кўринишга эга: суякли мол гўшти нархлари 26,9%, қўй гўшти 24,6%, суяксиз мол гўшти 14,9%га қимматлашди.

Маълумот учун: декабрь ойида мол гўшти (суяксиздан ташқари) Тошкент ва Хоразм вилоятларида сезиларли даражада қимматлашган (ой давомида 2,9% ва 1,4%).
Декабрь ойида қўй гўшти нархларининг бошқа ҳудудларга нисбатан юқори даражада қимматлашганлиги Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилган (ой давомида 2,6% ва 2,0%). Суяксиз мол гўшти нархлари декабрь ойида ўтган ойдаги нархларга нисбатан ўзгаришсиз қолган.

2018 йил бошидан мол ва қўй гўшти нархларининг максимал даражада Сирдарё вилоятида (суякли мол гўшти 39,1%, қўй гўшти 34,4%, суяксиз мол гўшти 17,7%) қимматлашганлиги кузатилган. Суякли мол гўшти нархларнинг минимал даражада ошганлиги эса Қашқадарё вилоятида (19,2%), суяксиз мол гўшти Жиззах вилоятида (11,0%), қўй гўшти эса Андижон вилоятида (16,1%) рўйхатга олинган.

Паррандачилик маҳсулотлари нархлари август ойидан бошлаб барқарор ўсиш тенденциясига эга бўлди. Жумладан, август-декабрь ойлари давомида тухум нархлари 32,1%, парранда гўшти (сонлардан ташқари) 20,6%, товуқ болдири ва сон қисмлари 12,7%га ўсди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2018 йилда гўшт нархи қайси вилоятда энг кўп қимматлашгани ошкор қилинди