date
views 6 353

ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати

ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати
Молия вазирлиги телеграм-каналида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, реализацияси бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди.

ҚҚСдан озод этиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилишда қўлланилади.
Рўйхатга қуйидаги товарлар киритилди:
  • гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), шунингдек тирик ҳайвонлар (чорва моллари, паррандалар) ва уларни сўйиб олинган маҳсулотлар;
  • балиқ;
  • картошка;
  • пиёз;
  • тухум;
  • гуруч (барча навлари);
  • шакар;
  • нон-булка маҳсулотлари (ишлаб чиқариш ва реализация қилишда).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати