Грузиянинг TBC банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи

  • 09 январь 2019, 00:02
  • 503
  • Иқтисодиёт
  • Грузиянинг TBC банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
    Фото: smebanking.news
    Грузиянинг энг муваффақиятли банкларидан бири ТВC Банк Ўзбекистон банк бозорига киришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «Газета.uz».
    Банкнинг молиявий директори Георгий Шагидзенинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳозирда кечаётган ислоҳотлар Грузия босиб ўтган ўзгаришларни ёдга солади.

    «Биз бу йўлни босиб ўтиб, кучли билим ва имкониятларни қўлга киритганмиз. Уларни Ўзбекистон бозорига олиб киришимиз мумкин. Биз Ўзбекистон банк тизими учун ўзига хос катализатор вазифасини бажаришимиз мумкин», — деди у.

    ТВС Ўзбекистон бозорига ўтган йил ёзида мобил хизмат сифатида ишга туширилган ҳамда филиалга эга бўлмаган Space рақамли необанки билан киришни мўлжалламоқда.

    Space ўз мижозларига кенг кўлам чакана банк хизматлари, жумладан, кредитлаш, омонат маҳсулотлари ҳамда тўлов карталарини тақдим қилади. Лекин Space’нинг ўзбек версияси «кейинги авлод» филиаллари шаклида жисмоний иш юритишни ҳам кўзда тутади.

    Георгий Шагидзенинг айтишича, банк Ўзбекистонда шу йилнинг бошида ишга тушиши кутилаяпти. Банк Ўзбекистоннинг мураккаб корпоратив секторидан узоқроқ юради, асосан чакана мижозлар, шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнес билан ишлашга асосий урғуни қаратади.

    » » Грузиянинг TBC банки Ўзбекистон бозорига кирмоқчи