Ўзбекистонда энг кўп маблағ қайси маҳсулот импорти учун сарфлангани ошкор бўлди

  • 24 январь 2019, 08:17
  • 3 225
  • Иқтисодиёт
  • Ўзбекистонда энг кўп маблағ қайси маҳсулот импорти учун сарфлангани ошкор бўлди
    Давлат статистика қўмитаси 2018 йил давомида Ўзбекистонга импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 19,5 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Бу 2017 йилга нисбатан 39,6 фоиз кўп демакдир, деб ёзади ЎзА.

    Импорт қилинаётган товар ва хизматлар орасида саноатни қайта жиҳозлаш учун харид қилинаётган замонавий машина ва асбоб-ускуналар муҳим ўрин тутади. Бу умумий импорт ҳажмининг 42,6 фоизини ташкил қилади. Импортнинг асосий қисми Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси ва Жанубий Корея ҳиссасига тўғри келмоқда. Рўйхатда Қозоғистон, Туркия ва Германия ҳам юқори ўринларни эгаллаган.

    Импорт маҳсулотлари орасида озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган маблағ 1,6 миллиард долларни ташкил этди. Шакар, буғдой, ун, кунгабоқар ёғи, картошка ва қандолатчилик маҳсулотлари харид қилинган.

    Чорва ҳайвонлари учун омихта-ем харид қилишга 132,5 миллион доллар, дори воситаларини олиб келиш учун эса 852,4 миллион доллар сарфланди. Фармацевтика маҳсулотлари асосан Украина ва Ҳиндистондан олиб келинган.

    Мамлакатда янги уй-жойлар, иншоот ва бинолар қурилиши ҳажмининг ортиши ҳисобига қурилиш материалларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистонга 176,5 миллион долларлик цемент, 621,3 миллион долларлик тахта ва ёғоч маҳсулотлари олиб кирилган.

    » » Ўзбекистонда энг кўп маблағ қайси маҳсулот импорти учун сарфлангани ошкор бўлди