10:01 / 03.02.2019
4 796

Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини чиқариш бўйича қарор қабул қилинди

Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини чиқариш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқаришни ташкиллаштириш ва суверен кредит рейтингини сақлаб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтингини 2021 йилгача сақлаб туриш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунингдек, суверен кредит рейтингни сақлаб туриш учун масъул вазирлик ва идоралар томонидан Молия вазирлигига тақдим этиладиган зарур маълумотлар ва материаллар рўйхати ҳамда 2021 йилга қадар Халқаро молиявий ҳисобот стандартларини татбиқ этиши ва халқаро корпоратив кредит рейтингларини олиши лозим бўлган устав капиталида давлат акциялари пакети (улуши) мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари рўйхати ҳам тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон Молия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига Жаҳон банкининг Давлат бошқаруви индикаторлари таркибида эълон қилинадиган “Коррупцияни назорат қилиш” (Control of Corruption) ҳамда “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва давлат органларининг ҳисобдорлиги” (Voice and Accountability Index) кўрсаткичларини киритиш бўйича таклифларни киритади.

Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 1 июлга қадар ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва экспорт-кредит агентликлари томонидан қўлланиладиган Мамлакатга хос хатарларни таснифлаш тизимида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширади.

Амалга оширилган ишлар якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилади.
Жаҳон банкининг Давлат бошқаруви индикаторлари таркибида эълон қилинадиган Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини 2020 йил

1 январга қадар яхшилашни таъминлаш юзасидан бош вазир А.Арипов, бош прокурор О.Муродов, ички ишлар вазири П. Бобожонов ва адлия вазири Р.Давлетов зиммаларига шахсий жавобгарлик юкланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2019 йил мобайнида қатъий белгиланган купон ставкасида 5 йил ва ундан ортиқ муомала муддатига эга бўлган 500 млн. АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган суммада Ўзбекистон Республикасининг суверен облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини чиқариш доирасида қуйидагилар белгиланди:
· Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида савдога қўйиладиган, дастлабки жойлаштирилиши молиявий ташкилотлар гуруҳи томонидан таъминланадиган эмиссион қимматли қоғозлар – халқаро облигациялар кўринишида чиқарилади;
· халқаро облигацияларнинг қиймати хорижий валютада ифодаланади;
· халқаро облигацияларга қонун ҳужжатларида белгиланган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари ва рухсат олиш тартиби талаблари татбиқ этилмайди;
· халқаро облигацияларни чиқариш, жойлаштириш ва депозитар ҳисобга олиш ҳажми ва бошқа шартлари Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан белгиланади;
· халқаро облигацияларни Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида мажбурий депозитар ҳисобга олиш талаб этилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини чиқариш бўйича қарор қабул қилинди