09:25 / 06.02.2019
5 293

GM Uzbekistan Афғонистонга автомобиль экспорт қила бошлайди

GM Uzbekistan Афғонистонга автомобиль экспорт қила бошлайди
5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Автомобиль саноати: кечаги кун ва истиқболлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда «Ўзавтосаноат» АЖ ва GM Uzbekistan вакиллари иштирок этди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу эса 2030 йилга бориб ҳар 1000 кишига 144 та автомобиль тўгри келишини кўрсатмоқда. Маълумот учун, ҳозирги вақтда ушбу кўрсаткич 1000 кишига 78 донани ташкил этади.

Бугунги кунда GM Uzbekistan компанияси Жанубий Корея, Бразилия, АҚШ, Европа давлатларибилан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Шу кунгача, GM Uzbekistan АЖ корхонаси ўз маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон мамлакатларига экспорт қилибгина қолмай Иордания, Ливан, Ироқ ва бир қатор Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилишни йўлга қўйган.

Бундан ташқари Ўзбекистон ва Афғонистон давлатларининг ўзаро келишувларига мувофиқ ушбу давлатга ҳам енгил автомобиль етказиб бериш йўлга қўйилади.

Муайян натижага эришишни мақсад қилган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ўлароқ ўтган 2018 йил мобайнида 25,5 миллион долларлик автомобиль ва эҳтиёт қисмлар экспорт қилган бўлса, жорий 2019 йилда ушбу кўрсаткични 118,6 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

GM Uzbekistan 2018 йилда 100 дан ортиқ бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга эришди, бу эса ўз навбатида маҳаллийлаштириш даражасини 3 фоизгача оширишга ва 14,6 миллион доллар йиллик импортни қисқартиришга олиб келди. 2019 йилда 240 дан ортиқ деталларни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида маҳаллийлаштириш даражасини оширишни кўзда тутади ва йиллик импортни 17 миллион долларга қисқартиришни кўзда тутади.

2018 йилда амалга оширилган чора тадбирлар натижасида ўртача бир дона автомобилга тушаётган импорт улуши 400 долларга қисқартирилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳисобида ушбу кўрсаткич 94 миллион долларга тенг импортни қисқартиришга эришилди. 2019 йилда ҳам ушбу ишлар давом эттирилиб, ўртача бир дона автомобилга қўшимча 110 долларлик импорт қисқартириш режалаштирилган.

Бугунги кунда республика ҳудудида жами 76 дона расмий дилерлик корхоналари фаолият олиб бормоқда.

2018 йилда компания томонидан 220 667 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. Компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34 117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль дегани.

Бугунги бозор талаб ва шароитларидан келиб чиқиб, яқин 3—5 йил давомида компания махсулотлари портфелини бутунлай янгилашни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » GM Uzbekistan Афғонистонга автомобиль экспорт қила бошлайди