Кеча Марказий банкда “MasterCard Europe” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро тўлов карталаридан фойдаланишни таъминлаш мақсадида “ҲУМО” миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Якунда Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколи имзоланди.
Мазкур ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ўз ифодасини топдим. ҲУМО тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида MasterCard карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш шулар жумласидандир.
Музокараларда ҳар икки тараф ҳам фуқароларимизнинг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда MasterCard тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҲУМО тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагида эканлигини билдиришди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди