Украинанинг «Укрцукор» шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Украинадаги шакарнинг асосий харидори бўлишни тўхтатган. Бу ҳақда «Дарё» хабар беради.
Март ойида Украина 30,2 минг тонна шакар сотган. Асосий етказиб бериш Озарбайжон (17%) ва Тожикистонга (14%) амалга оширилган. Ўзбекистонга эса 13 фоизни ташкил қилган. Таққослаш учун: 2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон Украинадан 23,5 минг тонна шакар олган. Бу мамлакатнинг умумий шакар экспортининг 50 фоизини ташкил қилган.
«Укрцукор»нинг ҳисоботига кўра, февраль ойида Ўзбекистон учта асосий харидорлар рўйхатига кирмаган: асосий етказиб беришлар Озарбайжон (25%), Буюк Британия (18%), Қирғизистон ва Исроилга (13%) амалга оширилган.
Аввалроқ, шакар импорти бир неча баробар камайганлиги хабар қилинган эди. Январь февраль ойларида Ўзбекистон чет элдан 18,3 миллион долларлик шакар сотиб олган, бу 2018 йилнинг январь февраль ойи билан таққослаганда деярли 81 фоизга камдир.
2017 йилда маҳаллий шакар заводлари тўхтагандан кейин хорижий шакар Ўзбекистонга фаол равишда етказиб берила бошланган ва шакар импорти учун нол даража ўрнатилган.
Бироқ, 2018 йил охирида шакар импорти учун имтиёзлар қисқартирилган. Агар илгари барча импорт шакари божхона тўловларидан озод қилинган бўлса, ҳозирги вақтда фақат ароматик ёки рангли қўшимчаларсиз хом шакар озод қилинган.
Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқарувчилар учун эса аксинча, 2020 йилгача ҚҚСдан озод қилинган (дастлаб 2019 йилгача эди). Шу билан бирга маҳаллий корхоналар қайта тикланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари