12:57 / 22.04.2019
3 513

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси туша бошлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси туша бошлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 23 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 14,01 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8441,36 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 61,42 сўмга тушиб, 9493,15 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 0,25 сўмга ошиб, 131,78 сўмга тенг бўлиб турибди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кейинги бир неча ҳафта мобайнида фақат кўтарилаётганди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда долларнинг расмий курси туша бошлади