Куни кеча ялпи мажлисда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасида Марказий банкнинг банк соҳасидаги ислоҳотларга доир режалари бўйича қарашлари ғалати кўринди, деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев.
Қонун лойиҳасида амалдаги қонунларга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш асносида янги таклиф этилаётган институт бир қатор эътирозларга сабаб бўлди. Бу таклиф этилаётган янги «Марказий банкнинг вакили» деб номланган модда билан боғлиқ. Фракцияларда ҳам бу масала муҳокамаларга сабаб бўлди.
Таклиф этилаётган қўшимчага кўра, Марказий банк ўз ходимларидан банкларда ўзининг вакилини тайинлаши мумкин.
Вакил ўз ўрнида вакил бўлиб, тайинланган банкдан ва (ёки) мансабдор шахсларидан оғзаки ёки ёзма шаклда ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ҳисоботлар, банк органлари йиғилиши (шу жумладан сиртдан ўтказилган) материалларини олишга, банк акциядорларининг (иштирокчилари) умумий йиғилишида, кузатув кенгашида, банк бошқарувида, доимий ёки вақтинчалик комиссияларда (қўмиталарда, ишчи гуруҳларда) овоз бериш ва ўз фикрини баён этиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этишга, автоматлаштирилган тизим ва маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш имкониятисиз (кузатиш ҳолатида) кириш ваколатига эга бўлиши таклиф этилмоқда.
Ўз ўрнида, банк эса келгусидаги банк акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, банк бошқаруви, доимий ёки вақтинчалик комиссиялар йиғилишлари тўғрисида банк вакилини хабардор қилиши ва кун тартибини тақдим этиши, вакилга кўмаклашиши, банкнинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан банк вакилига маълумотлар тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилиши ва барча маълумотлар манбаларига кириш имкониятини таъминлаши, вакил томонидан сўров келиб тушган кундан кечиктирмаган ҳолда ёки сўровда кўрсатилган муддатларда барча зурур ҳужжатларни тақдим этиши, банк фаолиятига тааллуқли маълумотларга, шу жумладан автоматлаштирилган тизим ва маълумотлар базасига ўзгартириш киритиш имкониятисиз (кузатиш ҳолатида) киришни таъминлаши, вакилни унга юклатилган функцияларни бажариши учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхалари билан таъминлаши шартлигини белгилаш кўзда тутилган.
Марказий банк масъуллари ушбу қўшимчалар банкларга ёрдам бериш учун таклиф этилаётганини бот-бот такрорлашган бўлса-да, бироқ бунга ишонарли далиллар етишмаяпти. Бу банкларнинг мустақиллигини таъминлаш ва банкларга инвестиция оқимини кучайтиришга қандай қилиб хизмат қилиши мумкинлигини ўйлаб ўйимга етолмаяпман. Ҳурматли Марказий банк «ёрдам» деган баҳона билан барча банкларга бир дунё ваколатга эга «ўз назоратчиси»ни қўйишга ҳаракат қилмаяптими, деган фикр пайдо бўлмоқда. Агар гап давлат улуши бўлган, давлатдан пул олаётган банклар ҳақида кетса ҳам майли эди. Қизиқ, бунга бошқа банклар қандай қараркан? Мана буни банклар учун эркинлик деса бўлади!
Мунозараларга сабаб бўлишига қарамай, лойиҳанинг ушбу қисми қайта кўрилиб чиқилади, деган ваъда билан биринчи ўқишда концептуал маъқулланди.
ЎзЛиДеП дастуридаги мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб мунозарали ушбу қисм омонатчи, тадбиркор, инвестор, хусусий банк кўзи ва қаричи қайта кўрилиб, бизни ҳавотирга солаётган масала тўлиқ бартараф этилади, деган умиддаман, деб ёзади депутат.
Шунингдек, Расул Кушербаев ўз постига «Қўнғироқлар олдидан «страховка» учун: Юқоридагилар шахсий фикрлар бўлиб, бирор гуруҳ ёки ташкилот нуқтаи-назарини ифодаламайди», деб қўшиб қўйган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари