2 910
ХВФ раҳбари баёноти: "Ўн йилликлар давомида Ўзбекистон нотўғри формула асосида ривожланган"
Яқин вақтга қадар бир неча ўн йиллик давомида Ўзбекистон дунёдаги энг ёпиқ ва ўз-ўзини изоляция қилган давлатлардан бири эди. Ўзбекистон - жадал ривожланувчи хусусий секторни яратмаган мамлакат эди. Эндиликда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, бу унчалик тўғри формула бўлмаган, деди бугун Марказий банк биносида чиқиши давомида ХВФ бошқарувчи директори Кристин Лагард.
Амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон яна бир карра инсонларни илҳомлантирувчи давлат мақомини ўзига қайтаришга интилаётганидан далолат беради, деди Лагард.
"Шуни ҳам айтиб ўтишим жоизки, сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар траекторияси, давлат раҳбарингизнинг шижоати кўплаб кузатувчиларни, шу жумладан ХВФни ҳам илҳомлантирмоқда", - деди Кристин Лагард.
Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Ўзбекистон тараққиёти учун янги формулани санаб ўтди.
Бу формула: сифатли инвестициялар кўламини ошириш, макроиқтисодий ва молиявий стабилликни ушлаб туриш ва коррупцияга қарши курашдан иборат.
Лагардга кўра, айниқса, коррупция илдизи йўқотилмаса, бу келиши мумкин бўлган инвесторларни мамлакатдан узоқлаштириши мумкин.
Кристин Лагард ХВЖ бор салоҳиятини ишга солган ҳолда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди