Фаолиятнинг баъзи турлари учун имтиёзли асосда кредитлар ажратилмайди. Бу ҳақида "Ҳар бир оила – тадбиркор" давлат дастури ижроси борасида Халқаро пресс клубда бўлиб ўтган муҳокамада баён қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовга кўра, қуйидаги мақсадлар учун имтиёзли кредит берилмайди:
– хизмат автомобиллари таъминоти, мебель, уяли телефон сотиб олиш;
– алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
– савдо-воситачиликни амалга ошириш;
– ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
– умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
– алоқа хизматларига тўлов;
– маъмурий харажатларни тўлаш;
– илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш.
"Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасидаги кредитлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда, давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари учун энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда ажратилади.
Кредитлар йиллик 8 фоиз ставкаси асосида 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Муҳокамада "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ижтимоий нафақаларга таъсири хусусида сўз борди.
"Албатта, ижтимоий ҳимоя учун пул ажратишда оиланинг умумий даромади ҳисобга олинади. Тадбиркорликдан пул тушиши ижтимоий нафақалар миқдорига таъсир қилиши кўпчиликни ўйлантириши мумкин. Масаланинг бу жиҳати ҳам кўриб чиқилди. Шахсан давлат раҳбарининг кўрсатмаларига асосан, бу дастур доирасида тадбиркорлик қилиб, даромад топаётганларнинг ижтимоий ҳимоя тўловлари камайтирилмаслиги белгиланган", – деди Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Акмалхон Ортиқов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди