17:00 / 13.06.2019
3 117

Давлат банкларидан кредит олишда прописка талаб қилинадими? (видео)

Давлат банкларидан кредит олишда прописка талаб қилинадими? (видео)
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк мутасаддилари давлат банкларидан кредит олиш масаласида прописка талаб қилиниши ҳақидаги саволга жавоб бериб ўтди. Яъни, шу вақтга қадар фақат ўз яшаш ҳудудида жойлашган банк филиалларидан кредит олиш мумкин бўлган.

Xabar.uz'га берилган маълумотларга қараганда, яқин вақтлар ичида кредит олиш учун прописка талаб қилиниши муаммоси ҳал қилинади. Айни вақтда Марказий банк томонидан бу борада қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун адлия вазирлигига юборилган. Масала ижобий ҳал бўлган тақдирда Ўзбекистон фуқаролари исталган ҳудуддаги давлат банкларидан кредит олиши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Давлат банкларидан кредит олишда прописка талаб қилинадими? (видео)