Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат солиғининг татбиқ этилиши муносабати билан пахта хом ашёсининг 2019 йил ҳосили учун янги харид нархларини тасдиқлаши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Ўзбекистон Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони лойиҳасига кўра, пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар 2019 йил ҳосилидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўт иши назарда тутилган.
Бунда, уларга 2019 йилдаги пахта хом ашёсини етиштириш учун ишлатилган ва 2018 йилнинг 1 октябридан кейин ҳақиқатда олинган товарлар (иш, хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.
Айни пайтда фармон жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Агар у ўзгаришларсиз қабул қилинса, ҳукумат пахта хариди учун янги нархни белгилаши лозим бўлади.
2018 йил якунлари бўйича пахта толасининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши (1,6%) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайганди. Хом-ашё асосан маҳаллий ишлаб чиқариш учун юборилган ва пахта экин майдонлари қисқартирилган.
Шунингдек, ҳукумат пахта харид нархини кескин ошириш ҳисобига далаларда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши кураш эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди