Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Қанат Бозумбаевга таяниб Kun.uz маълум қилди.
«Июндан буён бензин экспортини амалга ошириш учун барча шароитни яратдик, бу амалиёт келаси ҳафтадан бошланиши керак», — дейди вазир.
Қозоғистон бензинни ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлмаган давлат — Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи. Таъкидланишича, қозоқ бензини Атирау нефтни қайта ишлаш заводидан экспорт қилиниши кутилмоқда.
Жорий йил апрелда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги ҳадли битимни имзолаганди. Унга мувофиқ, Ўзбекистонга нефтни қайта ишлаш заводлари учун хом нефть етказиб бериш, куз-қиш даврида Қозоғистон жанубини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимининг транзит салоҳиятини ўзаро ривожлантириш ва нефть-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга имконият пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди