date

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016 йилги прогнозларини яхшилади

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016 йилги прогнозларини яхшилади

Жаҳон банки мутахассисларининг фикрига кўра, 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7.5 фоизга ўсиши мумкин. Бу 2015 йилги кўрсаткичдан бироз юқоридир. Бундай рақам банкнинг “Глобал иқтисодий истиқболлар” номли янги ҳисоботида келтирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Жаҳон банки жаҳон иқтисодиётининг 2016 йилги ўсиши прогнозларини 3.3 фоиздан 2.9 фоизга туширди. Бундай ўзгаришга асосий сабаб ривожланаётган давлатлардаги молиявий аҳволдир. Банк мутахассисларининг фикрича, Хитой иқтисодиётида ўсиш 2016 йилда 6.7 фоиздан ошмайди, Бразилияда бу кўрсаткич 2.5 фоизга тенг бўлади. Россияда ўсиш 0.7 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистонда эса ҳисобот даврида ўсиш 7.5 фоизни ташкил этади; бу ўтган сафарги прогноздан 0.6 фоизга кўпроқдир.
2017 ва 2018 йилларда ўсиш ўртача 7.7 фоизга тенг бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016 йилги прогнозларини яхшилади