2 866
2020 йил 1 январдан электрон ҳисобварақ-фактуралардан мажбурий тартибда фойдаланилади
Вазирлар Маҳкамаси 25 июнда «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 522-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдиришлари шарт, дея хабар қилди Norma.uz.
ДСҚ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида 2018 йил ноябрь — 2019 йил июнь ойларида электрон ҳисобварақ-фактураларни (ЭҲФ) расмийлаштириш бўйича тажриба ўтказди. Унинг натижалари маъқулланиб, ҳукумат қарори билан:
- 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЭҲФдан фойдаланиш ихтиёрий, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса мажбурий эканлиги белгиланди;
- ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» давлат унитар корхонаси электрон ҳужжатларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди;
- Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова) тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26 июндан кучга кирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди