3 104
Ўзбекистон Саудия Арабистонига мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши кутилмоқда
2019 йил 14 июл куни Тошкент шаҳрига «Ajlan & Bros» Holding Group (Саудия Арабистони) раиси шайх Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Ажлан бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Ташрифни ташкиллаштирган Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси берган маълумотга кўра «Ajlan & Bros» эркаклар классик кийимларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ва бошқа араб давлатларида 45 та филиал ва 200 та улгуржи савдо пунктларига эга.
«Ajlan & Bros» раҳбариятининг ташриф дастуридан Тошкент шаҳрида Вазирлар Маҳкамасида, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачисаноат» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раҳбарияти, Андижон ва Наманган вилояти ҳокимлари ва бошқа эҳтимолий шериклар билан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ташриф якунларига кўра аниқ инвестиция лойиҳалари ва мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини Саудия Арабистони ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди