date
views 2 987

Ўзбекистонда «Ёшлар» тижорат банки ташкил этилади

Ўзбекистонда «Ёшлар» тижорат банки ташкил этилади
Ўзбекистонда “Ёшлар” тижорат банки ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасида 2019-2020 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича йўл харитасида айтилади.

Қайд этилишича, ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида “Ёшлар” тижорат банки ташкил этилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бажариш муддати - 2020 йил январь. Масъул ижрочилар - Марказий банк, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи.

Шунингдек, мамлакатда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида “Ҳар бир ёш - тадбиркор” ижтимоий ҳаракати йўлга қўйилади.

Ҳар бир туман (шаҳар)да катта тажриба ва салоҳиятга эга тадбиркорлар иштирокида ёш тадбиркорларнинг “Start up” лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшлар тадбиркорлиги ҳудудлари” ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “ёш балиқчи”, “ёш асаларичи”, “ёш боғбон”, “ёш пиллакор” кластерлари яратилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда «Ёшлар» тижорат банки ташкил этилади