17 июль куни Жаҳон банки Fides Solutions МЧЖ («Fides Solutions») ва фуқаро Ravshan Rizametov (Mr. Rizametov)га санкциялар жорий этгани тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган. Санкциялар шартли озод этиш назарда тутилган уч йиллик тақиқни билдиради.
Fides Solutions ва Ravshan Rizametov коррупцион амалиётлар билан шуғулланишда айбланган - улар Ўзбекистондаги олий таълимни модернизация қилиш бўйича лойиҳа доирасида бўлажак шартнома муносабати билан Жаҳон банки ходимига, унинг ҳаракатларига таъсир ўтказишга уринган ҳолда, қандайдир қимматлик таклиф этишган.
Хабарда айтилишича, Fides Solutions ва Ravshan Rizametov Жаҳон банкининг тартиб-қоидаларига мувофиқ вазият бўйича тушунтириш бермаган. Шунингдек, улар санкцион жараёнларда кўрсатилган вақт ичида жавоб тақдим этишмаган. Шу муносабат билан, санкциялар тўғрисидаги қарор рад қилиб бўлмайдиган деб топилди ва 17 июль куни кучга кирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди