
22 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида ОАВ вакиллари билан мулоқот бўлиб ўтди.
Анжуманда журналистлар вазирдан контракт миқдори қандай белгиланиши, масалан, сиртқи таълим икки ой давом этсада, тўлов миқдори кундузи таълим сингари эканлиги сабаби нимадалиги, йўл қоидаларини бузганлардан ундириладиган жарималар нималарга қараб белгиланишини сўрадилар.
– Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бу меъёрларни белгиламайди, алоқамиз йўқ буларга. Олий таълим нархларини ҳар бир ОТМ ўз харажатларидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқади ва Молия вазирлигига тақдим этади. Шундан сўнг тўлов-контрактлар миқдорлари белгиланади.
Йўл ҳаракати қоидалари учун жарималарни ҳам биз белгиламаймиз. Бунда биринчи навбатда йўллардаги қоида бузиш ҳолатларига барҳам бериш, қоидабузарларга молиявий таъсир кўрсатиш орқали ЙТҲларни камайтириш режалаштирилади – деди Ботир Хўжаев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг