Ўзбекистон ва Хитой халқ республикаси Ўзбекистонда етиштирилган аччиқ қалампирни ХХРга экспорт қилишга имкон берувчи протоколни имзолади. Kun.uz’га маълум қилинишича, Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича инспекция Хитой халқ республикаси Бош божххона бошқармаси Ўзбекистондан аччиқ қалампирни Хитойга экспорт қилишга доир фитосанитар талаблар тўғрисидаги протоколни имзолаган.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси Ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекцияси ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда аччиқ қалампирнинг эҳтимолий фитосанитар таҳдидларини аниқлаш учун техник маълумотларни ишлаб чиқиш учун зарурий ишлар амалга оширилган.
Маълумот учун: Хитой мамлакатга импорт қилинаётган маҳсулотлар устидан, импортчиларга маҳсулотни текшириш учун карантинли фойдаланишни тақдим этиш бўйича жиддий назоратни олиб боради. Хитой ҳукумати текширув чоғида ўсимликлар зараркунандаларига доир муаммога эътибор қаратади. Шунга кўра, икки томон ҳам Хитойга экспорт қилинадиган маълум бир маҳсулотларнинг текшируви ва карантинига доир протокол талабларининг мазмунини келишиб олиши зарур. Бир тўхтамга келишилгач, томонлар санитар сертификат таркибини тасдиқлаб, келишувни имзолайди.
Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинувчи аччиқ қалампир аййни имзоланган протоколда кўзда тутилган санитар-гигиеник меъёрлар, фитосанитар қоидалар ва талабларга жавоб бериши керак. Ушбу ҳужжат имзоланиши билан тадбиркорлар Хитойга янги маҳсулотни экспорт қилиш имконига эга бўлмоқда.
2018 йил 27 январда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистонда хорижий тажриба асосида аччиқ қалампир (чили)ни етиштиришни ошириш чоралари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Шундан сўнг, республика бўйлаб 15 минг гектардан ортиқ майдон хорижий ва маҳаллий навдаги аччиқ қалампир кўчатлари қадалди.
Бироқ, етиштирилган ҳосилни харид қилиш ишлари тўғри ташкил этилмагани, кўп миқдордаги маҳсулотни хорижга экспорт қилишда, йирик истеъмолчи давлатлар томонидан Ўзбекистон аччиқ қалампирига тақиқ қўйилгани ортидан маҳаллий тадбиркор ва фермерлар харажатларни қоплай олмади, аксинча банклардан қарз бўлиб қолди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди