14:15 / 05.08.2019
3 199

Долларнинг расмий курси 8700 сўмдан ошди

Долларнинг расмий курси 8700 сўмдан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 38,16 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8704,87 сўмга етган.
Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.

1 евро курси 26,79 сўмга ошиб, 9668,50 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 2,78 сўмга арзонлаб, 133,85 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Долларнинг расмий курси 8700 сўмдан ошди