12:39 / 17.08.2019
3 402

Катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга ёки умуман ишламайдиган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисобланиши ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида бюджет маблағларини ноқонуний сарфланишига йўл қўйилган.

Жумладан, Жиззах шаҳар 22-сонли умумтаълим мактабида ҳақиқатда ишламайдиган 11 нафар фуқаролар номига ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида 448,2 млн. сўм бюджет маблағлари асоссиз сарфлаб юборилган.

Ҳақиқатда ишламаган фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан Бўз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 99,3 млн. сўм, Жарқўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 65,3 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Кегейли туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида 54,7 млн. сўм ва Бухоро шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида 31,2 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга иш ҳақи ҳисобланиши натижасида асоссиз сарфлаб юборилган.

Шўрчи туманидаги 10-сон умумтаълим мактабида ходимларининг пластик карточкаларга асоссиз маблағ ўтказиш йўли билан 36,1 млн. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.

Яшнобод туманидаги Кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида бош ҳисобчи тасдиқланган штатлар жадвалидаги ўзининг ойлик лавозим маошига ортиқча иш ҳақи қўшиб ёзиши натижасида бюджетдан 77,6 млн. сўм асоссиз ортиқча тўлаб юборилган.

Булардан ташқари, Боғдод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида пудратчи «Фарғона сайқал сервис» хусусий корхонаси томонидан «Обод қишлоқ» дастури доирасида бажарилган таъмирлаш ишлари жойида назорат ўлчовидан ўтказилиб, молиялаштириш учун тақдим этилган ҳисоб фактура маълумотлари билан ҳақиқатда бажарилган ишлар солиштирилганда 129,9 млн. сўмлик бажарилмаган иш ҳажмлари қўшиб ёзилганлиги маълум бўлди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида Ш.Рашидов туманидаги 9-сон мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишламаган 31 нафар фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан 955,5 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштирилишига йўл қўйилган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар 46-сон мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган 8 нафар ходимларга 88,4 млн. сўмлик иш ҳақи тўловлари ортиқча ҳисобланиб, асоссиз тўлаб юборилган.

Уйчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси томонидан 23 нафар ходимга 21,5 млн. сўм аванс пуллари ёзилиб, ушбу маблағ ходимларга тарқатилмасдан ўзлаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Сирдарё вилоят Кўп тармоқли тиббиёт марказида бош ҳисобчи ва ғазначи томонидан пуллик хизмат ҳисобидан кирим қилинган 231,5 млн. сўм нақд пул маблағларини тўлов қайдномаларни қалбакилаштирилган йўли билан ўзлаштириб юборилган.

Тошкент туман тиббиёт бирлашмасида аванс тўловларини иш ҳақидан ушламаслик, ортиқча мукофот пулларининг ҳисобланиши ва шифокорлар томонидан бажарилмаган иш учун иш ҳақи ҳисобланиши натижасида 148,2 млн. сўм бюджет маблағи асоссиз сарфланган.

Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида ходимларга иш ҳақи, меҳнат таътили ва бошқа турдаги иш ҳақига тенглаштирилган тўловларини штатлар жадвали ва тарификация рўйхатида кўрсатилган миқдорларга нисбатан ортиқча ва амалда ишламаган кунлари учун ҳисоб-китобларни нотўғри амалга оширилиши натижасида 119,8 млн. сўм ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

Миробод туман тиббиёт бирлашмасида бош ҳисобчи томонидан бирлашмада ишламаган ёки ўтган йилларда ишдан бўшаб кетган 4 нафар ходимларга иш ҳақи ҳисобланиб, уларнинг номига очилган банк пластик карточкаларига ўтказиш йўли билан жами 87,1 млн. сўм тўлаб юборилган.

Учқўрғон туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан бюджет муассасаларида ишловчи ходимларга кўрсатилган 75,6 млн. сўм миқдоридаги пуллик хизмат ҳақлари муассаса ҳисоб-рақамига кирим қилинмаган.

Фарғона шаҳар Давлат санитария эпидемиология назорат марказида бирламчи ҳужжатларни ўзгартириш йўли билан 29 млн. сўм нақд пул маблағлари кирим қилмасдан бошқа мақсадларга сарфлаб юборилган.

Туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармаларида ўтказилган назорат тадбирларида бюджет маблағларини асоссиз ўзлаштириш, ноқонуний сарфлаш, товар моддий қийматликлар камомадига йўл қўйиш, бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқлади, жумладан:

Каттақўрғон туман Ободонлаштириш бошқармаси бош ҳисобчиси томонидан 373,5 млн. сўм бюджет маблағини ўзининг ва 2 нафар қабристон назоратчиларининг пластик карточкасига асоссиз ўтказиб юборилган.

Нурафшон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасида 297,3 млн. сўмлик асосий воситалар ва товар моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.

Нишон туман хокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига қарашли «Юксалиш МФЙ» ҳудудидаги чиқинди жойлаштириш полигони атрофини ўраш ишлари лойиҳа смета ҳужжатлари асосида амалга оширилмаганлиги ва якунига етказилмаганлиги натижасида 88,4 млн. сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилган.

Урганч туман ободонлаштириш бошқармасида штат бирликлари разрядлари юқори белгиланиши, ишчи ходимларга иш ҳақлари асоссиз ортиқча ҳисобланиши, моддий ёрдам пулларининг ортиқча тайинланиши натижасида жами 51,1 млн. сўмлик бюджет маблағлари ортиқча сарфланган бўлса, «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисида низом» талабларига риоя қилинмасдан 2018 йилда харид қилинган 37,4 млн. сўмлик асосий воситалар ҳисобдан чиқариб юборилган.

Янгиер шаҳар ободонлаштириш бошқармасида амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилинмасдан ишчи ходимларга устама тайинланиши натижасида 37,3 млн. сўм устама пуллари ортиқча тўланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди