23:12 / 19.08.2019
4 867

Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди

Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Элдор Туляков Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 17 август кунги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» Қонун учинчи ўқишда қабул қилинганини маълум қилди.

«Қонунга кўра, эндиликда нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайдиган бўлди.
Шу билан бирга, Банкнинг қолган икки мақсади, хусусан, банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши ҳамда тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланишига оид мақсадлар бош мақсадга зид келмаслиги зарурлиги ҳам белгилаб қўйилди.

Бунда ташқари, янги Қонунда Марказий банкнинг мақсади фойда олиш эмаслиги ҳам аниқ кўрсатиб ўтилди.

Нархлар барқарорлигини таъминлаш аниқ орган – Марказий банкнинг бош мақсади сифатида белгиланиши бозор конъюнктурасига ижобий таъсир қилишига умид қиламиз. Натижада эса жорий йилги Давлат дастурининг 58-бандида Марказий банкка асосий ижрочи сифатида юклатилган «Монетар сиёсатни такомиллаштириш, Ҳукумат ва Марказий банкнинг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича концепцияси»ни ишлаб чиқишга оид ишларнинг ҳам самарадорлиги ортади», деб ёзади Элдор Туляков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди