Ўзбекистонда жисмоний шахсларга электрон шаклда хизмат кўрсатувчи хорижий ташкилотлар учун қўшилган қиймат солиғини жорий этишни режалаштирилмоқда, деб ёзади «Дарё».
Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида бунинг учун алоҳида боб кўзда тутилган. Ҳужжат матни Молия вазирлиги томонидан муҳокамалар порталида эълон қилинган.
Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда Интернетга автоматик тарзда кириш орқали кўрсатиладиган электрон шаклдаги хизматлар учун ҚҚС «Google солиғи» деб аталади.
Солиқ жисмоний шахсларга реклама жойлаштириш, қидирув тизимларга кириш имконини тақдим этиш, статистика юритиш, онлайн-савдо майдончалари, стриминг сервиси кўрсатиш билан шуғулланувчи компанияларга нисбатан жорий этилиши мумкин.
Ўзбекистонда интернет сегментида бундай хизматларни Google, Yandex, Alibaba, Netflix каби компаниялар кўрсатади.
Аксарият интернет компанияларнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси йўқ ҳамда улар солиқ тўламайди.
Солиқ кодекси лойиҳаси ўзбекистонлик фойдаланувчилар томонидан чет эл интернет-компанияларидан дастурий таъминот ва контент харид қилиш учун ҚҚСни жорий этади.
Молия вазирлиги Google ва Apple каби компанияларга солиқ органларида ҳисобга ўтиб, Ўзбекистондаги савдолари ҳақида ҳисобот беришни таклиф этмоқда.
Шунда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши керак бўлади:
- Солиқ органида ҳисобда туриш;
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳар ой ҳисобот топшириши;
- Ўзбекистон жисмоний шахсларига электрон шаклда кўрсатиладиган хизматлар қийматидан ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш.
Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси 20 фоизни ташкил этиши ҳисобга олинса, дастурий таъминот ва контент нархи ошиши мумкин. Бироқ бу масала бўйича аниқ маълумот йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди