09:50 / 15.09.2019
5 991

Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча?

Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча?
Марказий Осиё давлатларининг барчаси Хитойдан қарз олган ва ҳар бирининг қарзи камида миллиард доллардан ошади. Бу ҳақда Zarnews ёзиб чиқди.

Масалан, Қозоғистоннинг Хитой олдидаги давлат қарзи 12 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. Қолаверса, Қозоғистон 50 дан ортиқ Хитой заводларини қуриш учун яна 300 миллион долларлик шартнома имзолади. Хитой эса Қозоғистон нефтининг 20 фоизини қазиб олмоқда.

Қирғизистон Хитой банкларидан 1 миллиард 700 миллион доллар қарз олган ва бу давлат умумий ташқи қарзининг 40 фоизини ташкил этади. Қирғизистоннинг Хитой кредитига боғлиқлиги Алмазбек Атамбоевнинг президентлик даврида ошди ва бу даврда Пекин уларга деярли 1 миллиард доллар қарз берган.

Тожикистон ташқи қарзларида Хитойнинг улуши 48 фоизни ташкил этади. Мустақиллик йилларида қўшниларимиз Хитойдан 1 миллиард 200 миллион доллар қарз олган. Мамлакатдаги олтин қазиб олувчи конларнинг 80 фоиздан ортиғини Хитой капитали билан ишловчи компаниялар ташкил этади. 8 йил олдин қўшниларимиз демаркация ва делимитация қилиш орқали ўз ҳудудининг 1 фоизини Хитойга берган. Ўтган йили Тожикистон геология бошқармаси Юқори Куморг олтин конини хитойликларга берди. Бунинг эвазига Хитой «Душанбе-2» иссиқлик электр станциясини қуриб беради. Шу тариқа ҳукумат 330 миллион долларлик кредитдан қутулади.

Туркманистон иқтисоди ёпиқлиги туфайли бу давлатнинг ташқи қарзи ҳақида ишончли маълумот олишнинг имкони йўқ. Аммо очиқ манбалардан маълум бўлишича, Хитой Ашхободга дунёдаги йирик газ конларидан бири бўлган «Қолқиниш» газ кони учун кредит берган. Бундан ташқари, хитойликлар Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтувчи газ қувури қурган. Бу лойиҳанинг тахминий нархи 8 миллиард доллардан ошади. Ҳозирда Туркманистон газ қазиб олишда дунёда тўртинчи ўринда туради ва унинг 90 фоизи Хитойга етказилади. Хитой божхона хизматининг 3 йил олдинги маълумотларига кўра, расмий Пекин туркман газини бозор нархидан уч баробар арзонга харид қилган. Шу тариқа Туркманистон ўз қарзларини узаётгани айтилади.

Хитой Ўзбекистоннинг ҳам йирик инвесторларидан ҳисобланади. Ҳозиргача Чин ўлкаси мамлакатимизга 7 миллиард 800 миллион доллар капитал йўналтирган.
Хўш, нима учун минтақа давлатлари айнан Хитойдан қарз олмоқда? Жавоби оддий - Хитойдан маблағ олиш Ғарб давлатларига қараганда тез ва осон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча?