16:18 / 25.09.2019
3 171

Солиқлар ўз вақтида тўланиши керак

Солиқлар ўз вақтида тўланиши керак
Маълумки, жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахслар томонидан солиқ даври учун ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар тўланиши керак. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда улардан олинадиган ер солиғини ўз вақтида тўлашлари учун Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари, тижорат банклари, туман ва шаҳар почта алоқа хизмати ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда жойларда турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Биргина Бўстонлиқ тумани ДСИ мисолида оладиган бўлсак, инспекция ходимлари томонидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272- ва 287-моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилари ҳисобланиши кенг тушунтирилмоқда. Буклетлар тарқатилиб, аҳоли гавжум жойларда плокатлар илинди, семиналар ва давра суҳбатлари мунтазам ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Бўстонлиқ туманида жами маҳаллий солиқ тўловчилар сони 36510 нафарни ташкил қилиб уларга 8 356 млн.сўм маҳаллий солиқлар ҳисобланган. Шундан жорий йилда 7 491 млн.сўм маҳаллий солиқлар ундириб олинди. Ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига 6551 млн.сўмни ташкил қилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилга нисбатан 940 млн.сўм кўпроқ махаллий солиқлар ундириб олишга эришилди. Бу албатта ўз вақтида ўтказилган тарғибот тадбирларининг натижасидир.

Шунингдек, туманда аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда ўз вақтида тўланмаган солиқ тўловларига Солиқ кодексининг 120-моддасига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун ундириладиган пеня миқдори 0,033 фоиздан 0,045 фоизга оширилганини ҳам алоҳида тушунтириб ўтмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан «CLICK», «U-PAY», «MBANK» ва «PayMe» тўлов тизимлари ёрдамида мобиль телефон ёки интернет орқали онлайн режимда тўлаш имконияти яратилган.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқлар ўз вақтида тўланиши керак