2 486
Ўзбекистон жорий йилнинг 9 ойида қарийб 1 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
Жорий йилнинг тўққиз ойида мева-сабзавот экспорти қарийб бир миллиард долларга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 октябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган чорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Хабар берилишича, бўш ерлардан унумли фойдаланиш, талаб юқори бўлган экин навларини етиштириш натижасида келгусида ушбу кўрсаткични янада ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилган.
Президент бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳали талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. Хусусан, Қибрай ва Тошкент туманларида мавжуд боғларнинг 912 гектари ёки 20 фоизи, токзорларнинг 164 гектари ёки 13 фоизи эски ва самарасизлиги аниқланган. Бундан ташқари, фойдаланилмаётган 1 400 гектар лалми, шунингдек, ғалла экилаётган 4 040 гектар ер майдони мавжуд. Ушбу туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи 19 та корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда.
Шу боис, мева-сабзавотга ихтисослашган барча 55 та туманда боғдорчилик соҳасида мутлақо янги тизим жорий қилинади. Унга кўра, хориж бозорларида ўз товар белгисига эга бўлган экспортчилар ҳамда қайта ишлаш корхоналари иштирокида ушбу туманларда кооперациялар ташкил этилади. Ҳар бир туманда экинларни жойлаштириш кооперациялар таклифи бўйича амалга оширилади, улар боғ ва токзорларга кўчатларни етказиб бериш, ҳосилдорликни ошириш юзасидан кўмаклашади. Шунингдек, боғдорчиликка ихтисослашган ҳар бир туманда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш учун ўқув марказларини очиш вазифаси қўйилди.
Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги тизимни жорий этиш, кооперацияларни молиявий таъминлаш юзасидан аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг пировард мақсади мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини йилига 5 миллиардга етказишдан иборат. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди