Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруев маълум қилди.
«Кечаги йиғилишда давлат раҳбари бизга инфляцияни 2022 йилда 9,5 фоизгача тушириш вазифасини юклади», – деди Абруев «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси тақдимотида.
Абруевнинг сўзларига кўра, инфляция келаси йили 13 фоизгача, 2021 йилда 11 фоизгача пасайиши кутилмоқда. 2019 йил якунларига кўра мазкур кўрсаткич 15,5 фоиз бўлиши прогноз қилинган.
Kun.uz нашрининг хабар беришича, Жамшид Абруев бюджет жараёнидаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.
«Бюджетнинг қамрови ошяпти. Давлат мақсадли жамғармалари ҳам 3та эмас, 18та. Демак, ҳамма жамғармалар таркиби киритиляпти.
Бундан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг рақамлари, бюджетлари тасдиқланяпти. Олдин бу жамғарманинг рақамлари кўпроқ ёпиқ характерга эга эди. Энди у ҳам ошкора бўлиб, давлат бюджети таркибига киритиляпти.
Қонун билан ҳар бир вазирликнинг бюджетини тасдиқлаганимиздан кейин вазирлик ва идоралар мана шунча пул бор экан, деб олдиндан билади. Ўша пулга уларнинг масъулияти ошади. Пулнинг ишлатилиши, унинг самарадорлигига жавобгарлигини сезган ҳолда келгусида дастурларини ўшанга қараб тузади. Келаси йили ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш даврида бу жуда муҳим.
Бюджет қонунида бюджет иштирокчиларининг ошкоралиги тўғрисида айрим моддалар бор. Бюджет маблағларини олувчиси неча пул ишлатди, нималарга ишлатди, нималар харид қилди ва ўша харид қилган маҳсулоти жойларга етиб бордими ёки йўқми. Бу жараённи шаффоф қилмас эканмиз, ҳеч қачон пулларнинг самардорлигига эришиб бўлмайди», – деди Абруев.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь куни президент ҳузурида макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди