12:16 / 13.11.2019
3 317

Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи яна пасайди

Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи яна пасайди
2019 йил 4-10 ноябрь кунлари "ЎзРТХБ"да ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3898,5 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди, ва шундан 2906,5 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,4 фоизга пасайди ва бир тоннаси учун 6236,8 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 11,8 млрд сўмлик 4544,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 4,6 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2596,9 минг сўмни ташкил этди.

Олтиннинг нархи кичик пасайишни кўрсатмоқда, сўнгги савдо ҳафтасида шаклланган биржа котировкаси 1 гр олтин учун 453,0 минг сўмни ташкил этди. Ҳафталик савдо натижаларига кўра ЎзРТХБда 271,9 млн сўмлик 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган. Сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ савдода қатнашди.

Биржада пахта толаси учун юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (оддий класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 7,5 фоизга ўсиб, бир тонна учун 13,5 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 7,3 млн сўмдан 13,0 млн сўмгача бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Биржа савдоларида бензин ва олтин нархи яна пасайди