
Ўзбекистонда валюта бозорини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади ва қабул қилинади. Бу ҳақда 2020 йилда инфляцияни пасайтириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, бунда қуйидагиларни назарда тутувчи Марказий банк бошқарувининг қарори қабул қилинади:
- айирбошлаш курсини белгилашда банкларнинг фаол иштироки орқали уларнинг бозордаги фаоллигини рағбатлантириш;
- деривативлар бозори, хеджирлаш инструментлари ва маркет-мейкерлар институтини ривожлантириш;
- банклараро валюта савдоларининг жорий “фиксинг” усулидан узлуксиз аукцион савдолари “мэтчинг” усулига ўтиш.
Марказий банк 2020 йил давомида бу борадаги ишларни бажариши шартлиги белгилаб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар