Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги "Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган энг илғор давлат органи" номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Вазирлик Глобал тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра ғолиб деб топилган.
Ташаббус стартап, таълим, молия, аёллар тадбиркорлиги, бизнесни масштаблаш ва бизнесни ўстириш, туризм, маркетинг, ахборот ва коммуникация технологиялари ва бошқа кўплаб соҳаларни қамраб олган.
Сўров 4 номинация бўйича ўтказилган: 1) Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган энг илғор давлат органи; 2) Тадбиркорлар учун энг қулай молиявий ечим; 3) Тадбиркорлик экотизимини ривожлантиришга ёрдам кўрсатган энг фаол платформа; 4) Тадбиркорларни тайёрлаш бўйича энг етакчи таълим муассасаси; 5) Энг ёрқин ва истиқболли стартап.
Глобал тадбиркорлик ҳафталиги 12 йилдан бери жаҳоннинг 160 мамлакатида ҳар йили ўтказиб келинади. Унинг вазифаси тадбиркорлик экотизимини яратиш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»