13:00 / 07.12.2019
3 570

Солиқ органлари солиқ тўловчига пеня тўлайдиган бўлади

Солиқ органлари солиқ тўловчига пеня тўлайдиган бўлади
Шу кунларда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси бўйича кенг жамоатчилик вакиллари, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари, солиқ ва молия соҳаси мутахассислари ўртасида муҳокамалар давом этмоқда.

ДСҚ матбуот хизматига кўра, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида таклиф этилаётган яна бир ўзгариш ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш ёки қайтаришнинг янги тартиби назарда тутилаётгани билан боғлиқ.

Хусусан, ортиқча тўланган солиқ миқдорини ўз вақтида қайтариш ва ортиқча йиғилган солиқ суммасини ҳисобга олиш (қайтариш) механизмини жорий этиш режалаштирилган.

Бунда ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқ суммаси қайтарилган тақдирда солиқ органи солиқ тўловчига, шу жумладан, юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда фоизларни тўлайди.

Ҳисоб-китобларни соддалаштириш мақсадида солиқлар, пенялар ва жарималар миқдори битта ҳисобда тўланади, аммо ҳисобни юритиш Ғазначиликнинг 3 хил ҳисобварағи орқали амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ органлари солиқ тўловчига пеня тўлайдиган бўлади