Тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, кўпчилиги билан бир хил воқеа рўй берган бўлиб чиқади... уларни чув туширишган бўлади... (албатта, ўзлари бу ҳақда гапиришмайди, ахир обрў масаласи бор...)
Одатда, бунинг қатор сабаблари бор. Аммо, келинг, энг асосийларини кўриб чиқамиз.
Сир эмаски, бизнинг ўзбекчилик, биродарчилик, оғайнигарчиликда ишларни ҳеч қандай шартномаларсиз бошлаш ва юритиш одати бор. Жуда бўлмаса, ҳамкор дўстлар шартнома ёки келишувни «эски сана» билан тузиб олишади.
Яна кўпинча ижрочи хизмат ҳақини кейин берилиши хақидаги ваъдага ишониб, ишни бажаради, хизмат кўрсатади, маҳсулот етказиб беради... кейин нима бўлишини эса биламиз...
Ҳамкорлик ва бизнес юритишнинг муҳим масалалари бўйича шартнома тузилмаслиги алоҳида мавзу. «Кейин келишиб оламиз, бизда муаммо бўлмайди», деган гаплар кейинчалик ўзаро айбловларга, муносабатларни ойдинлаштиришга, мураккаб вазият ва жиддий низоларга олиб келади. Умуман олганда, ғалва-жанжал.
Нотўғри ҳисоб юритиш ҳам шериклар ўртасидаги низоларнинг манбайи. Айниқса, ўртада катта пул айланса.
Охир-оқибат, шериклар ўз мажбуриятларини бажаришмайди, сармояларини ажратиб олишади, фойдани беркитишади, бизнесни эгаллаб олишга ҳаракат қилишади...
Бу ҳолатда инсон фақат ўзини айблаши мумкин.
Давом этамиз. Ўзининг маълум бир таъсирга эга доиралар, обрў-эътиборли одамлар билан алоқаси, уларга яқинлигини кўз-кўз қилиш ҳам бор бизда. Кўпчилик бундай мақтанишларга учади, табиийки кейинчалик бу муносабатлар бузилади...
Яна бир жуда хунук ҳолат – баъзиларнинг ўзини художўй ва диндорлигини намойиш этиш орқали бирор манфаатга эришишга ҳаракат қилишидир.
Шундай тоифа риёкорлар борки, маълум бир сўз ва ибораларни ишлатишади, ривоят ва ҳадислардан, гуноҳ ва савоб ҳақида гапиришади, ўзларининг қилган савоб ишларини гап орасида эслаб ўтишади, намозхонлигини, қайсидир уламоларга яқинлигини қистириб кетишади. Бундан мақсад эса асосан битта – инсоннинг диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, унинг ишончини қозониш орқали кўзлаган мақсади, яъни қандайдир манфатга эга бўлишдир. Афсуски бундай ҳийла кўпинча иш беради!
Албатта, бу ерда гап барча диндорлар эмас, айрим тоифа ҳақида кетмоқда. Айтмоқчимизки, эътиқод – банда ва Аллоҳ ўртасидаги, бизнес эса кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатдир.
Қисқа қилиб айтганда, ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бизнес – биринчи навбатда билим, аниқ рақамлар ва фактлар демакдир. Унда ҳеч қандай романтикага ўрин йўқ.
Хондамир Нусратхўжаев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди