2019 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг давлат қарзи 4,5 миллиард долларга ёки 30,9 фоизга ошди.
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бўйича янгиланган статистикани эълон қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафиллиги остида олинган қарзлар миқдори 19,2 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 33,6 фоизини ташкил этди.
Биринчи ўринни ҳали ҳам Хитой эгаллаб турибди. Маълумотларга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу давлат қарзи миқдори 2,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўғридан-тўғри қарзи эмас, асосан Хитой Давлат тараққиёт банки ва Хитойнинг Экспорт-импорт банки кредитларини акс эттиради.
Иккинчи ўринда Япония (1,8 миллиард доллар), учинчи поғонада Жанубий Корея (560 миллион доллар). Франция тўртинчи (345,8 миллион доллар), Германия бешинчи (286,5 миллион доллар), Россия олтинчи (150,6 миллион доллар), Саудия Арабистони еттинчи (122,1 миллион доллар). Бошқа мамлакатлар ҳиссасига (111,8 миллион доллар) тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди