2020 йил 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг ижросини самарали ташкил этишда парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг олдида турган муҳим вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Парламент сайтида хабар қилинишича, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, иқтисодиётни жадал ривожлантиришга ҳамда ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Кодексда мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритаётганларнинг қонуний ишлаши учун шарт-шароит яратишга хизмат қиладиган нормалар ўз аксини топди. Бундан кўзланган мақсад фуқаролар солиқдан қочиш эмас, балки уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлишига эришишдир. Айнан ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда янги солиқ тизимини яратишнинг асосий ғояси тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик каби асосий принципларга асосланди.
Мазкур солиқ кодексининг қабул қилиниши билан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ тизимида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга киритилди.
Жумладан, солиқ турлари 13 тадан 9 тагача камайтирилди, солиқ органлари томонидан солиқ текширувлари фақат Кодексда назарда тутилган ва уларни ўтказиш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин ўтказилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, солиқ органларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни ўз вақтида қайтариш учун жавобгарлиги кучайтирилди. Ортиқча ундирилган солиқ ва молиявий санкциялар суммаларини, ушбу суммаларни ундириш (тўлаш) даврида амалда бўлган Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда, қайтариш тартиби белгилаб қўйилди.
Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан тўланаётган ягона ижтимоий тўлов 25 фоиздан 12 фоизга туширилди, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди. Яъни, батафсил камерал текширув ўтказилганидан кейин ҚҚС бўйича “манфий” қолдиқ суммасини қайтариш ҳуқуқи тақдим этилди.
Бу қоидалар тўғри қўлланилиши, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун ўзгаришлардан нафақат солиқ идоралари балки, барча хабардор бўлиши шарт.
Давлат раҳбари томонидан президент ваколатларининг айримларини парламентга, ижро ҳокимиятига, маҳаллий ҳокимликларга бериш бўйича ташаббуслар амалга оширилмоқда. Бундай ташаббуслар асосида мамлакатда Давлат бюджетини президент қарори билан қабул қилиш амалиётидан воз кечган ҳолда Қонун билан қабул қилиш жорий этилди. Шундай ташаббуслардан бири Солиқ кодексида ҳам ўз аксини топди. Бугунги кунга қадар солиқ имтиёзларини бериш фақатгина президент ваколатида бўлган бўлса, эндиликда бундай имтиёзлар солиқ кодекси билан берилиши белгиланди.
Шу билан бирга, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида маҳаллий ҳокимликларнинг ҳам солиқ борасидаги ваколатлари ва масъулиятлари оширилди.
Мазкур нормаларни амалиётда самарали ишлашини таъминлаш парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар олдига бир қатор муҳим вазифаларни қўяди.
Семинарда Қонунчилик палатаси томонидан Солиқ кодексидаги янги нормалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, кафолатланган бюджетни таъминлаш бўйича парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш шунингдек, солиқ ва божхона органларининг бу борадаги фаолияти юзасидан парламент назорати шаклларидан кенг фойдаланган ҳолда эшитувлар, сўровлар ташкил этишга келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди