
2019 йилда онлайн аукцион орқали 36000 дан ортиқ автомобиль рақамлари сотилди. Ўтган йили "чиройли" авторақамлардан Республика бюджетига 156,1 миллиард сўм тушган. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Ўтган 12 ой давомида 36,3 минг авторақамлар сотилган. Бу 2018 йилгидан 28% кўпдир.
Ҳар бир савдо учун ўртача сумма 4,3 миллион сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аукцион орқали сотилган авторақамлардан тушган маблағнинг 80 фоизи давлат бюджетига тушади. 20 фоизи ИИВнинг махсус жамғармасига ўтказилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар